Ссылки доступа

Япония Ўзбекистондаги компанияга қарши санкция киритди


Япония ҳукумати Ўзбекистондаги Mvizion МЧЖ компаниясига Россия иқтисоди билан фаол алоқалари туфайли санкция киритди.

Япония ташқи ишлар вазирлиги Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва БААнинг 50 дан ортиқ компаниясига нисбатан санкциялар жорий этилганини маълум қилди. Бундан ташқари Россиядаги яна 11 нафар жисмоний шахсга нисбатан чекловлар киритилган.

Қарор расман Япония Вазирлар Маҳкамаси томонидан эълон қилинган. Янги рўйхатдаги компаниялар Россиянинг урушини қўллашда ёки билвосита таъминлашда айбланган.

Япония ҳукумати, ўз навбатида, Россия Федерал ядро маркази, Челябинск трактор заводи, Дегтярёв заводи, Ижевск-Купол электромеханика заводи, Перм порох заводи каби бир қанча машинасозлик ва мудофаа соҳаси компаниялари ҳамда Нижний Новгороддаги “Ғалабанинг 70 йиллиги”, Arzamas заводи, Алмаз Антей концернининг шимолий-ғарбий минтақавий маркази Обуховский ҳарбий заводларига ҳам чеклов киритган. Ушбу бирлашмаларнинг активлари Японияда аниқланадиган бўлса, блокланиши маълум қилинган.

Япония санкциялари Россияга алоқадор хорижий компанияларга ҳам киритилган. Хитойнинг етти компанияси қора рўйхатга тушган. Чекловга тушган хорижий корпорациялар ичида Қозоғистоннинг Элем Group ва Ўзбекистоннинг Mvizion МЧЖ компаниялари ҳам бор.

Ўзбекистон Mvizion электрон бутловчи қисмларни етказиб бериш билан шуғулланади. Ўзбекистон корхона ва ташкилотларининг ягона давлат реестрига кўра, Mvizion 2022 йил июнь ойида рўйхатга олинган. Компаниянинг устав капитали 1 миллион долларни ташкил этади.

Бунгача Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ушбу компания АҚШ ва Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилганди.

XS
SM
MD
LG