Ссылки доступа

АҚШ Қирғизистон ва Тожикистон компанияларига қарши санкциялар киритди


Жами санкцияланган шахслар ва ширкатлар рўйхатида турли мамлакатлардан 100 дан ортиқ ном зикр этилган.

12 декабрь куни АҚШ Молия вазирлиги Россияга санкцияланган товарлар етказиб берган Қирғизистон ва Тожикистон компанияларига нисбатан санкциялар жорий этди. Жами санкцияланган шахслар ва ширкатлар рўйхатида турли мамлакатлардан 100 дан ортиқ ном зикр этилган.

Қирғизистондан бу рўйхатга Weitmann Handeln Allianz ширкати тушган.

"Weitmann Handeln Allianz Россияни катта миқдордаги маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш жиҳозлари билан таъминлаб келган", дейилади АҚШ молия вазирлиги баёнотида.

Тожикистоннинг Kafolati Komil ширкати эса БАА орқали Россияга хорижда ишлаб чиқарилган самолёт эҳтиёт қисмларини жўнатган.

Ёзда Россия мудофаа саноати эҳтиёжлари учун электроника ва бошқа маҳсулотлар етказиб берган Қирғизистоннинг бешта компанияси АҚШ санкциясига дучор бўлган эди. Ноябрь ойида АҚШ Ўзбекистоннинг дронлар ишлаб чиқарувчи Mvizion ширкатини Россия қуролли кучларига кўмаклашишда айблаган.

XS
SM
MD
LG