Ссылки доступа

Украина Ўзбекистоннинг «Фотон» компаниясига қарши санкциялар киритди


Унинг раҳбари Марифхўжа Саидумаров ҳам “қора рўйхат”га киритилган.

Владимир Зеленский тегишли фармонни 7 декабрь куни имзолаган, деб хабар бермоқда президентнинг матбуот хизмати.

Украина Хавфсизлик хизмати тавсиясига кўра, 181 нафар жисмоний ва 185 нафар юридик шахсга чекловлар қўйилган.

Рўйхатдан Ўзбекистоннинг «Фотон» компанияси жой олган, компания бошқаруви раиси Марифхўжа Саидумаров ҳам “қора рўйхат”га киритилган.

Беш ёки 10 йилга жорий этилган санкцияларга Россия, Украина, Молдова, Германия, БАА, Ўзбекистон ва бошқа мамлакат фуқаролари ҳамда компаниялари киритилган.

Июль ойида Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги «Фотон» электроника ишлаб чиқарувчисининг давлат улушини хусусийлаштириш учун аризалар қабул қилишни бошлаганди. Компаниянинг 85,6% акциялари пакети сотувга чиқарилди.

1941 йилда ташкил этилган «Фотон» корхонаси Тошкент шаҳрида жойлашган. Завод Москва вилоятидан эвакуация қилинган электровакуум қурилмалари заводи негизида ташкил этилган. Ҳозирда компания диодлар, транзисторлар ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқаради.

Аввалроқ Буюк Британия Ўзбекистоннинг “Mvizion” компаниясига қарши санкция киритганди. Компания Россияга эҳтиет қисмларни етказиб беришда воситачилик қилгани қайд этилган.

XS
SM
MD
LG