Ссылки доступа

АҚШ яна икки қирғиз ширкатига қарши санкциялар киритди


Жами санкцияланган шахслар ва ширкатлар рўйхатида турли мамлакатлардан 90 дан ортиқ ном зикр этилган.

12 июнь куни АҚШ Молия вазирлиги Россияга санкцияланган товарлар етказиб берган компанияларига нисбатан санкциялар жорий этди. Жами санкцияланган шахслар ва ширкатлар рўйхатида Беларус, Болгария, Қозоғистон, Хитой, Сеобия, Туркия, БАА каби турли мамлакатлардан 90 дан ортиқ ном зикр этилган.

Қирғизистондан бу рўйхатга "Нова Проект" ва "Транзит Сервис Бишкек" ширкатларии тушган. Россия фуқаролари очган бу ширкатлар Қирғизистон орқали Россияни турли тақиқланган саноат жиҳозлари билан таъминлаб келган, дейилади АҚШ молия вазирлиги баёнотида.

Ёзда Россия мудофаа саноати эҳтиёжлари учун электроника ва бошқа маҳсулотлар етказиб берган Қирғизистоннинг бешта компанияси АҚШ санкциясига дучор бўлган эди. Ноябрь ойида АҚШ Ўзбекистоннинг дронлар ишлаб чиқарувчи Mvizion ширкатини Россия қуролли кучларига кўмаклашишда айблаган.

XS
SM
MD
LG