Аввалроқ ОАВда Самарқандда 74 ёшли пенсионер ижтимоий тармоқларда гуруҳлар орқали Ўзбекистон давлат тузумини танқид қилгани ва Совет Иттифоқини тиклашга чақирган материалларни жойлаштиргани ҳақида хабар берилган эди.
Бунинг учун суд уни Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш) бўйича уч йилга озодликни чеклашга қарор қилган. Эркакка маълум бир вақтда уйдан чиқиб кетиш, яшаш жойини ўзгартириш ва интернетдан фойдаланиш тақиқланган.
"Суд қарорини олқишлайман! Ўзбек халқи СССР бошқаруви томонидан камситилган, таҳқирланган ва ҳанузгача ўша даврнинг оғир жароҳатларини даволамоқда. Миллатлар, қадриятлар ва эътиқодни рад этган совет мафкураси нафақат ўзбек халқи, бутун инсоният бошига бало бўлиб келди ва қолдиқлари ҳозиргача бало бўлмоқда", — деб ёзди Алишер Қодиров.
"Халқлар, қадриятлар ва эътиқодни рад этган совет мафкураси нафақат ўзбек халқига, балки бутун инсониятга кулфатлар келтирди ва унинг қолдиқлари ҳозиргача буни давом эттирмоқда. Қонунимизда совет мафкураси, даври ва рамзларини тарғиб қилиш тақиқланиши керак",- деди у.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари бундан аввал СССР рамзлари ҳақида ҳам фикр билдирган эди. 2021 йил май ойида у Тошкентдаги «Ғалаба қўшиқлари» концертида СССР байроғи кўтарилгани ҳақорат ва провокация эканини таъкидлаган.
Май ойида эса Қодиров Ўзбекистонда давлат тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмай қолишига эришилиши кераклигини иддао қилган.
Сиёсатчи ўз Телеграм-канали орқали ёйинлаган постида “Россияга ишга бораётганлар рус тилини билишлари шарт”лиги, “лекин бу Ўзбекистонда яшаётган русларни ўзбек тилини билишлари шарт эмас дегани эмас”лигидан баҳс этган.
"Миллий тикланиш" лидери бу мулоҳазаларни Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володиннинг “Россияга ишлашга рус тилини биладиган, мамлакат анъаналарини ҳурмат қиладиган кишилар келиши муҳим”лиги ҳақидаги баёнотига жавобан билдирган.