Ссылки доступа

Янги лавозимга тайинланган собиқ Андижон ҳокими ишдан бўшатилди


Дилмурод Раҳматуллаев
Дилмурод Раҳматуллаев

Андижон шаҳри собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 17 август куни шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. Бироқ орадан бир ҳафта ўтиб ишдан олинди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди.

Унинг ўрнига Азизбек Азимов Андижон шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бунга қадар у Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Маълум қилинишича, Раҳматуллаев «соғлиғи туфайли ўз хоҳишига кўра» истеъфога чиққан. Уни лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарор 24 август куни, тайинланганидан бир ҳафта ўтиб имзоланган.

Дилмурод Раҳматуллаев 2016 йилда Андижон шаҳрига ҳоким этиб тайинланган. У 2017 йилнинг кузида шаҳардаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани ортидан интернетда машҳур бўлганди.

Собиқ амалдор бунинг учун энг кам иш ҳақининг 30 баравари - 5,167 млн сўм миқдорида жаримага тортилган.

2019 йилнинг 24 август куни Дилмурод Раҳматуллаевнинг интим муносабати акс этган расмлар ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан, 26 август куни у ҳокимликдан олинди.

XS
SM
MD
LG