АҚШда Мексикадан чегарани ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларга бошпана беришга вақтинчалик тақиқ кучга кирган. Янги қоидалар Америка расмийларига Қўшма Штатларда бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган шахсларни тезроқ чиқариб юбориш имконини беради.
Ҳужжатда айтилишича, чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган бошқалар АҚШда суд тайинланганидан кейин озод қилиниши мумкин, аммо улар бошпана сўраб мурожаат қила олмайди. Бу ҳақда NYP’га чегара хизматидаги манба маълум қилди.
100 дан ортиқ мамлакатларни ўз ичига олган шарқий ярим шардаги бошқа давлатлардан келган мигрантларга эса уларнинг ишлари кўриб чиқилгунча АҚШда қолишга рухсат берилади.
Божхона ва чегараларни ҳимоя қилиш хизмати Fox News телеканалига буйруқ фақат Сан-Диего секторига тегишли эканлигини тасдиқлади, у ҳозирда ноқонуний миграция учун энг гавжум ҳудуд ҳисобланади.
Ушбу кўрсатмалар АҚШ президенти Жо Байденнинг ноқонуний мигрантлар штатлардан бошпана сўрашини тақиқловчи фармони фонида келиб тушган. Ҳужжатга кўра, улар ўз мамлакатларига тезкорлик билан депортация қилинади. Ушбу чора АҚШ-Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларнинг ўртача сони кунига 1500 кишидан камайгунига қадар кучда қолади.
Аввал хабар қилинишича, АҚШнинг жанубий чегарасини 2023 йилнинг 1 октябридан бугунги кунга қадар 57 200 нафар ноқонуний мигрант кесиб ўтиб, Калифорния штатига боришга ҳаракат қилган. Уларнинг 2 900 нафари ўзбекистонликлардир.