Қайд этилишича, қўлга олинганларнинг 27,500 нафари Хитой фуқаролари, 8900 нафари Ҳиндистондан, 7800 нафари Туркиядан, 4400 нафардан ошиғи Мавританиядан, 3000 нафарга яқини Вьетнамдан ва 5600 нафари Гвинеядан бўлган.
Бунда айрим муҳожирлар Fox News телеканалига АҚШда яхшироқ ҳаёт излаётганликларини айтишган.
“Менинг инглиз тилим унчалик яхши эмас ва мен Қўшма Штатларда ҳеч кимни танимайман. АҚШга келганимдан кейин ҳаммасини бошидан бошлашим кераклигини биламан. Лекин мен келажакда яхши ҳаёт кечиришни ва фарзандларим яхши таълим олишларини истайман. Мен АҚШда иложи борича тез илдиз отишига интиламан”, деган муҳожирлардан бири.
2023 йилда АҚШ жануби-ғарбий чегарасига 2,5 миллиондан ортиқ мигрантлар келган. Уларнинг кўпчилиги мамлакатга киришга муваффақ бўлган.
Ўтган йили Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирлар сони сезиларли даражада ошди – минтақадан 50 мингдан ортиқ одам АҚШга ноқонуний кириб келган. Улар орасида Ўзбекистондан 17 мингга яқин, Қирғизистондан 7000, Тожикистондан 3000, Қозоғистондан 2700 ва Туркманистондан 2000 га яқин одам бор.
АҚШ статистика маълумотларига кўра, ноқонуний муҳожирлар, жумладан, марказий осиёликларнинг оммавий оқими бу йил ҳам пасаймаяпти.
Маълумот учун, 2021 йилнинг октябридан 2023 йилнинг октябригача АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 13 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойида АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилган эди.