Бу ҳақда давлат раҳбари Марказий госпиталда фахрийларни ҳолидан хабар олганда маълум қилган.
Президент шу ернинг ўзида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевга телефон қилиб, Боёвут туманидан даволанишга келган уруш фаҳрийсига Гулистондан уй беришини буюрди.
101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, хонадон унинг келини ва набираларига топширилди. Шунингдек, ҳоким госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклади, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берди.
Аввалроқ Ўзбекистонда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 ($1,6 тыс ) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилгани ҳақида хабар қилинган эди.