Ссылки доступа

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўм берилади


Ўзбекистонда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 ($1,6 тыс ) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармони имзоланди.

Мазкур фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Ҳужжатга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат марказига Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ҳамда байрамона вазиятда топширилишини таъминлаши таъкидланган.

Ўтган йили уруш қатнашчилари ва ногиронларига тўланадиган пул миқдори 18 миллион сўмни ташкил этганди.

XS
SM
MD
LG