Маълум қилинишича, март ойида валюта захиралари 711 млн долларга кўпайган — 7,55 млрд доллардан 8,26 млрд долларгача.
Захирадаги олтин (физик ҳажмда) 12,4 тоннага камайди — бир ой олдинги 11,9 млн трой унциядан (370 тонна) 11,5 млн трой унциягача (357,69 тонна). Шунга қарамай, олтин нархининг рекорд даражага етиши фонида захира қиймати 24,1 млрд доллардан 25,4 млрд долларгача ошган (+1,28 млрд доллар).
Март ойида олтин нархи ўзининг тарихий рекордини бир неча бор янгилаб, 2100 доллардан 2250 долларгача ошди.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон февраль ойида 12 тонна ҳажмида, жами 1,3 млрд долларлик қийматда олтин сотган ва дунёда биринчи ўринни эгаллаганди.