Ҳисоботга кўра, февраль ойида марказий банклар томонидан сотиб олинган олтиннинг умумий ҳажми 19 тоннани ташкил этган, бу март ойига нисбатан 58 фоизга кам. Иккинчи ўринни 4 тонна олтин сотган Иордания Марказий банки эгалламоқда.
Қимматбаҳо металларни харид қилиш бўйича энг катта кўрсаткич Хитой Халқ банки (12 тонна), шунингдек, Қозоғистон Миллий банкига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, Туркия Марказий банки олтин захираларини 4 тоннага оширган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, февраль ойида Ўзбекистон 1,32 миллиард долларлик олтин сотган, бу 2023 йилнинг январь-февраль ойларидаги ҳажмдан (1,18 миллиард доллар) 11,5 фоизга кўп ҳисобланади.
Ўзбекистон ўтган йили олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллаганди. Мамлакат йил давомида қарийб 25 тоннадан ортиқ олтин сотган.