Маълум қилинишича, уларнинг кўпчилиги Мексика орқали Америкага ўтишган. Шунингдек, бир қанча бошқа давлатлар орқали борган фуқаролар ҳам бор. Улар АҚШ ҳудудига киргунича турли қийинчиликларга дуч келишган.
Аввалроқ АҚШ ҳукумати мамлакатга ноқонуний кириб келган 119 нафар Ўзбекистон фуқаросини ватанига қайтаргани ҳақида хабар қилиган эди.
2021 йилдан 2023 йилгача АҚШ ҳукумати томонидан «алоҳида қизиқиш уйғотувчи шахслар» сифатида таснифланган ўн минглаб муҳожирлар Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга ҳаракат қилишган. Қўлга олинганларнинг 13 мингдан ортиғи Ўзбекистон фуқароларидир.