Ссылки доступа

Ўзбекистонлик ҳамширалар Буюк Британияга ишга таклиф этилмоқда


Ўзбекистонлик ҳамширалар Буюк Британияга маоши 3 минг доллардан бошланадиган ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, номзодлар тиббиёт техникуми (ёки олий ҳамширалик иши) талабаси ёки битирувчиси бўлиши, IELTS 7 ёки ОEТ 3,5 даражадаги сертификатга эга бўлиши ҳамда судланмаган бўлиши лозим.

Иш ҳақи 3 минг доллардан бошланади, оилани олиб кетиш имконияти ҳам бор.

Хабарга кўра, лойиҳа Буюк Британияда аккредитациядан ўтказилган бўлиб, номзодлар учун меҳнат шароитлари (нафақа, суғурта, таътил, бепул тиббий хизмат) Британия маҳаллий ҳамширалари билан бир хил.

Самарқанд шаҳрида жойлашган MEDECОN университетида инглиз тилини билмайдиган ҳамшираларга ОEТ, CBT ва ОSCE махсус курслари ташкил этилган; ОEТ имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон, виза, суғурта, авиачипта ва Буюк Британияда яшаш жойи (дастлабки 2 ой учун) харажатлари қоплаб берилади.

Аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Буюк Британияга ўзбекистонлик ҳамшираларни ишга юбориш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG