Таъкидланишича, Германияда ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, қуйидаги касблар ва соҳалар учун амал қилади: ҳамшира; юк автомобили ҳайдовчиси; юк ва қишлоқ хўжалиги автомобилларига техник хизмат кўрсатиш; меҳмонхона; ресторан; туризм; ҳунармандчилик; мехатроника; қурилиш ва бошқалар.
Ойлик маош эса Ausbildung (дуал таълим бўйича ишга жалб қилиш, батафсил — бу ерда) асосида ишга жалб қилишда — 1000 евродан, тўғридан-тўғри ишга жалб қилиш — 2000 евродан бошланади.
Бўш иш ўринлари учун аризаларни мазкур ҳавола орқали қолдириш мумкин.
Германияда ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодлар учун республика ҳудудларида немис тили курсларини ташкил этиш имконияти мавжуд, дейилади агентлик хабарида.
Ташкилот, шунингдек, мавжуд бўш иш ўринларига муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган барча ўқув марказларини ҳамкорликка чақирди.