Ссылки доступа

Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ифлосланиши ҳақида огоҳлантириш йўлга қўйилади


Ўзбекистонда 1 мартдан чанг бўрони содир бўлаётганда ва атмофера ҳавосида майда дисперс заррачалари белгиланган меъёрдан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.

Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, 2024 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётганда ва атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини огоҳлантириш йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган ҳамда соғлиғи ҳавонинг ифлосланишига таъсирчанлиги юқори бўлган бошқа фуқароларни зарур профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш амалиёти жорий этилади.

Шунингдек, ўлчами 500 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонларида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этилади.

XS
SM
MD
LG