IQAir порталидаги маълумотга қараганда Тошкент ҳавосида майда PM2.5 дисперс зарраларининг концентрацияси 99,5 мкг/м3 ни ташкил этган. Бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган меёърдан 19,9 марта кўпдир.
Тошкентдан кейинги иккинчи ва учинчи ўринларда Ҳиндистоннинг Деҳли ҳамда Покистоннинг Лаҳор шаҳарлари қайд этилган.
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон пойтахти Остона 9-ўринни, Қирғизистон пойтахти Бишкек 19-ўринни эгаллади.
21 февраль куни ҳам пойтахт ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда биринчи ўринга чиққанди.