Ссылки доступа

Мирзиёев ҳаво ифлосланиши муаммосига тўхталди


Президент Шавкат Мирзиёев душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда экология мавзусига, хусусан, ҳаво ифлосланишига тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

Давлат раҳбари ҳаво ифлосланишининг олдини олиш бўйича илмий асосланган таклиф ва ҳисоб-китоблар қилинмаётгани бўйича тегишли вазирлик ва идоралар фаолиятидаги қолоқликларни кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, йиғилишда транспорт тизимини рақамлаштириш, йўл қурилиши ва эксплуатациясига хусусий секторни жалб қилиш, темирйўлда юк ташиш автомобилга нисбатан 3 баробар кўп вақт талаб қилаётгани санаб ўтилди.

Комплекс таркибига кирувчи вазир ва ҳокимларнинг режалари ва натижалари суст бўлган ўринбосарлари ишдан бўшатилиб, уларга аниқ KPI белгиланиши ва шундан кейин бир йил муддатга шартнома асосида ишга олиниши белгиланди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларида қурилиш ва коммунал хўжалигига жавоб берадиган 1 нафар ўринбосар бўлиши қарор қилинди.

Аввалроқ Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг асосий омилларини санаб, вазиятни яхшилаш бўйича қатор чора-тадбирларни эълон қилганди.

Вазирликка кўра, Ўзбекистонда ҳаво сифатига оид миллий стандартлар ишлаб чиқилмоқда.

XS
SM
MD
LG