Ссылки доступа

Ўзбекистонда ҳаво сифати бўйича миллий стандартлар ишлаб чиқилади


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифати мониторинги бўйича миллий платформа ва мобил иловани ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда.

"Айни дамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифати мониторинги бўйича миллий платформа ва мобиль иловани ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда. Унга кўра, ҳаводаги майда заррачалар миқдори ва уларнинг аҳолига таъсири бўйича миллий ҳаво сифати стандартлари ишлаб чиқилади”, — дейилади Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг хабарида.

Ўтган йили лойиҳа доирасида Сурхондарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг атмосфера ҳавоси ифлосланишидан касалланиш даражасини ўрганиш бошланди.

Қайд этилишича, Тошкент атмосфераси Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан 15 та автоматик станция орқали мониторинг қилинади. Мониторинг давомида ҳаводаги чанг, олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди, углерод оксиди, фенол, фтор водород, аммиак, формалдегид, оғир металлар, PM10 ва PM2,5 майда зарралари кузатилади.

ЖССТ тавсияларига кўра, ҳаводаги РМ2,5`нинг ўртача йиллик миқдори 5 мкг/м3, ўртача суткалик миқдори 15 мкг/м3 бўлиши керак. «Дунёнинг ҳеч бир мамлакатидаги кўрсаткичлар ЖССТ тавсия этган стандартларга мувофиқ эмас, кўп давлатлар ўз миллий стандартларини қабул қилган», — дейилади вазирлик хабарида.

АҚШ ва Мексикада бу стандарт 12 мкг/м3, Беларусь ва Японияда — 15 мкг/м3, Европа Иттифоқи мамлакатларида — 25 мкг/м3, Россияда — 20 мкг/м3, Хитойда 35 мкг/м3, Ҳиндистонда эса 40 мкг/м3,, дея хабар беради вазирлик.

IQAir мониторинг станциялари маълумотларига кўра, 2023-йилнинг январь ойи Тошкентда ҳаво ифлосланиги бўйича энг муаммоли ой деб кайд этилган.

XS
SM
MD
LG