Ссылки доступа

Тошкентда ҳаво ифлосланиши ЖССТ тавсия қилган меъёрдан 11 баравар ошиб кетди


Ўзбекистон пойтахтида ҳаво ифлосланиши 24 январь куни тушга бориб меъёридан 11 баравар ошган.

IQAir сайти маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 12.15 ҳолатига Тошкентдаги мониторинг станцияси 151 AQI натижасини кўрсатган. Бу эса PM2.5 концентрациясининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган ҳаво сифати йиллик кўрсаткичидан 11,2 ошганини билдиради.

Айни пайтда Тошкент жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар орасида 9-ўринни эгаллаб турибди. Таққослаш учун: бу рўйхатда Қозоғистон пойтахти Остона 16-ўринда, Афғонистон пойтахти Кобул 19-ўринда, Қирғизистон пойтахти Бишкек эса 56-ўринда турибди.

XS
SM
MD
LG