Ссылки доступа

Зеленский илк бор Украинанинг Россияга қарши урушидаги талафотларини ошкор қилди


Урушда 31 минг украин аскари ҳалок бўлган.

Украина президенти Владимир Зеленский илк бор Россияга қарши урушдаги ҳарбий талафотларни ошкор қилди. Урушда 31 минг украин аскари ҳалок бўлган. Яраланганлар ва бедарак йўқолганлар сони очиқланмади, деб хабар беради Озодлик радиоси.

Зеленский бу рақамларни 25 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган. Бу йўқотишларга тинч аҳоли ўртасидаги талофатлар киритилмаган. Зеленскийнинг айтишича, талафотлар сони бошқалар томонидан тахмин қилинаётган 300 ёки 150 минг аскардан анча паст. Аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина армияси 383 минг кишини ёқотганини маълум қилган эди.

Москва урушдаги талафотларини ошкор қилмаяпти. BBC ва Медиазона нашрлари урушда 45 123 нафар россиялик аскар ҳалок бўлганини ҳужжатлар билан тасдиқлаганини айтмоқда.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, россияликлар 500 минг аскарни йўқотган. Ноябрь ойида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия 300 минг аскар йўқотган бўлиши мумкинлигини айтган эди. Томонлар ўз йўқотишларини камайтиришга, душман йўқотишларини бўрттиришга мойилдирлар.

XS
SM
MD
LG