Ссылки доступа

Россиядан депортация қилинаётганлар сони икки баробар кўпайди


2024 йилнинг дастлабки уч ойида 22 мингга яқин одам Россиядан депортация қилинди. 

2024 йилнинг дастлабки уч ойида Россиядан 22 мингга яқин чет эл фуқароси депортация қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир, деб ёзади "Верстка" нашри ИИВ таҳлилий ҳисоботига таяниб.

Махсус муассасаларда 6,8 мингдан ортиқ хорижлик Россиядан чиқариб юборилишини кутмоқда, бу ҳам ўтган йилга нисбатан икки баравар кўпдир.

Чегарада Россияга киритилмаганлар сони ҳам ошди: агар 2023 йилнинг биринчи уч ойида 55 минг хорижлик Россияга киритилмаган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида 79 минг нафарга кириш рухсат берилмаган. Хорижликларга берилган вақтинча "прописка" 40,9 фоизга, яшаш учун рухсатномалар эса 20,1 фоизга камайган.

"Ноқонуний миграция" моддаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар сони 2,5 баробар ошган.

Фуқароликка қабул қилинганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49 фоизга камайган. 669 киши Россия фуқаролигидан маҳрум қилинган.

Крокус Сити Холлга ҳужум ортидан Россияда ксенофобия ва марказий осиёлик муҳожирларга қарши кайфият кучайди. Муҳожирларнинг айтишича, уларни полиция ёки Миллий гвардия тўхтатиб, ҳужжатларни синчиклаб текшириши ва кичик хато учун ҳам депортация қилиши ҳоллари кўпайган.

Россияда муҳожирлар ошхоналарни ёпмоқда: текширувлар кўпайган, мижозлар камайган.

XS
SM
MD
LG