Ссылки доступа

Тожикистонда ҳибсга олинган арбобларнинг мол-мулки хатланди


Суратда: Ҳамрохон Зарифий, Акбаршо Искандаров, Саиджафар Усмонзода, Аҳмадшо Комилзода ва Шокиржон Ҳакимов
Суратда: Ҳамрохон Зарифий, Акбаршо Искандаров, Саиджафар Усмонзода, Аҳмадшо Комилзода ва Шокиржон Ҳакимов

Уларнинг оилаларига босим бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тожикистонда яқинда ҳибсга олинган бир гуруҳ таниқли сиёсий арбоблар ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулки хатланди.

30 июль куни Озодлик радиоси манбаларининг хабар беришича, терговчилар Демократик партиянинг собиқ раиси ва парламентнинг собиқ депутати Саиджафар Усмонзода, Тожикистон Олий Кенгашининг собиқ раиси Акбаршо Искандаров, собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий, журналист ва Демократик партия раисининг ўринбосари Аҳмадшоҳ Комилзод, Тожикистон Социал-демократик партияси раисининг ўринбосари Шокиржон Ҳакимов ва уларнинг яқин қариндошлари банк ҳисоб рақамларини музлатган.

Уларнинг кўчмас мулки ва автомобилларига ҳам тақиқ қўйилган.

Собиқ сиёсий арбобларнинг қариндошлари оилаларига босим ўтказилаётганидан ҳам шикоят қилмоқда. Ҳусусан, улардан бири расмий органлардан келган хат асосида ишдан бўшатилганини айтмоқда.

Адвокатлар ҳозирча ўз ҳимоясидагилар билан қамоқхонада учрашишга муваффақ бўлмаган. Ҳокимиятдаги манбага кўра, ҳибсга олинганларни сўроқ қилишда фақат давлат ҳимоячилари иштирок этмоқда, аммо махфийлик грифи деб тафсилотлар ошкор этилмайди.

XS
SM
MD
LG