Ссылки доступа

Тожикистонда машҳур банкир қотилининг онаси 13 йилга қамалди


Сожида Саидмуродова ва ўғли Дилшод
Сожида Саидмуродова ва ўғли Дилшод

Сожида Саидмуродованинг яқинларидан бирининг Озоди радиосига айтишича, у ўғлининг қилмишлари деб қамалган. Олий судда бундай миш-мишларни рад этишган.

"Дилшоди СБ" лақаби билан машҳур Дилшод Саидмуродов аввал ҳуқуқ-тартибот органларининг ходими бўлган. У таниқли банкирни ўғирлагани ва ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Тожикистонда машҳур банкир қотили бўлмиш Дилшод Саидмуродовнинг онаси Сожида Саидмурадова 13 йилга қамалди.

Сожида Саидмуродова 2023 йилда, Дилшод Саидмуродов "Ориёнбанк" раиси ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевни ўлдириб Россияга қочиб кетганидан сўнг, ҳибсга олинган эди. У аввал йирик миқдордаги фирибгарликда айбланган, кейинчалик унга яна бир неча моддалар бўйича қўшимча айбловлар қўйилган.

Сожида Саидмуродованинг яқинларидан бирининг Озоди радиосига айтишича, у ўғлининг қилмишлари деб қамалган. Олий судда бундай мишмишларни рад этишган.

Озодлик радиосининг Олий суддаги манбалари Сожида Саидмуродова иши бўйича айрим тафсилотларни маълум қилди. Уларнинг сўзларига кўра, фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш айбловлари 2016 йилда уй-жой олди-сотди битимига тегишли бўлган. Саидмуродованинг қариндошлари ҳам ишда ушбу пункт асосий бўлганини, квартира эса суд томонидан мусодара қилинганини тасдиқлаган.

Айтилишича, Сожида Саидмуродованинг эри вафотидан олдин бошқа одамга ушбу квартирани ҳадъя қилган.Аммо Саидмуродова ҳужжатларни соҳталаштириб бу уйни бошқа икки кишига сотиб юборган.

"Дилшоди СБ" лақаби билан машҳур Дилшод Саидмуродов аввал ҳуқуқ-тартибот органларининг ходими бўлган. У таниқли банкирни ўғирлагани ва ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Бу иш бўйича жами 14 киши судланган.

"Ориенбанк" раиси ўринбосари, 49 ёшли Шуҳрат Исматуллоев 23 июнь куни ўғирлаб кетилган. Тожикистон Бош прокуратурасининг хабар беришича, тажовузкорлар банкирдан катта миқдорда пул талаб қилиб қийноққа солаётганда ўлдириб қўйган. “Кейин жиноят изларини яшириш мақсадида ўлдирилган эркакнинг жасади ва автомашинасини Душанбе-Чаноқ автомобиль йўлининг 130-километрида Зарафшон дарёсига улоқтириб юборишган”, — дейилади назорат органи хабарида.

Шуҳрат Исматуллоевнинг жасади 15 август куни Панжикент шаҳрининг Саразм шаҳридан топилган, банкир 30 август куни Душанбеда дафн этилган.

Шухрат Исматтуллоев "Ориенбанк" раиси Хасан Асаддуллозоданинг энг яқин одамларидан бири сифатида узоқ йиллар банкни деярли бошқарган. Хасан Асаддуллозода президент Эмомали Раҳмоннинг поччасидир.

XS
SM
MD
LG