Буюк Британия Европада биринчи бўлиб истеъмол учун сунъий гўшт етиштиришга ва сотишга рухсат берди - ҳозирча фақат ҳайвонлар учун озуқа сифатида. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Энди савдо расталарида лаборатория товуғи маҳсулотлари пайдо бўлади. Бундай гўштни ишлаб чиқариш учун тухум препарати олинади, витаминлар ва аминокислоталар билан бойитилади ва махсус идишларда паштетсифат паста ҳолатигача етиштирилади.
Компания сунъий озуқани шу йилнинг ўзида сотувга чиқаришни режалаштирмоқда. Кейин у харажатларни камайтиришга эътибор қаратади - масалан, саноат ишлаб чиқариши суръатларига эришиш мақсадида паштетни сабзавотлар билан аралаштириб, гўштли озуқага ўхшатади.
Сунъий гўштга талаб юқори бўлиши кутилмоқда. Тобора кўпроқ одамлар ахлоқий ва экологик мулоҳазалар деб ўз уй ҳайвонларини ҳайвон гўшти билан боқиш ножоиз деб билмоқда. Гўшт саноати атмосферага Филиппин давлати билан тенг миқдорда глобал исишга ҳисса қўшаётган парник газларига сабаб бўлмоқда.
Сунъий гўшт маҳсулотларини дунёнинг турли мамлакатларида юздан ортиқ компания ишлаб чиқармоқда. Бироқ ҳозирча бундай гўштни сотишга фақат Сингапур, АҚШ ва Исроил рухсат берган эди.
Ҳозирча фақат ҳайвонлар учун озуқа сифатида.