Ссылки доступа

Туркманистонда банклар фуқароларга кредит бермай қўймоқда


Банк тизимидаги манбалар маълум қилишича, бунинг сабабларидан бири аҳолининг тўлов қобилияти тушиб кетганидир.

Туркманистонда банклар фуқароларга кредит беришни тобора кўпроқ рад этмоқда. Озодлик мухбирлари маълумотларига кўра, рад этилган аризалар сони айниқса Ашхобод ва Болқонободда анча кўпайган.

Банк тизимидаги манбалар маълум қилишича, бунинг сабабларидан бири мижозлар банк кредитлари бўйича тўловларни амалга оширмаслик ҳолатларининг кўпайишидир. Олган кредити бўйича тўловларни амалга ошира олмаётганлар сони кўпайганлиги сабаб авваллари кредит олмаган ёки кредитини ўз вақтида ёпган фуқароларга ҳам рад жавоби берилмоқда.

Бундай вазият ҳукумат тан олмаётган ижтимоий-иқтисодий инқироз фонида юзага келган. Анчадан бери давом этаётган иқтисодий муаммолар аҳоли турмуш даражасининг пасайишига ва молиявий аҳволининг ёмонлашишига олиб келмоқда.

Истеъмолчилар кредит талабларининг кўплиги ва юқори фоизи деб маиший техника ва мобил телефонларни кредитга сотиб олишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

XS
SM
MD
LG