Тожикистонда навбатдаги одий аскар армиядаги хизмат вақтида вафот этди. Тожикистон-Афғонистон чегарасида хизмат қилаётган чегарачи аскар ўқ жароҳатидан вафот этди.
Расмийларнинг таъкидлашича, 19 ёшли муддатли ҳарбий хизматчи Ҳакимжон Самадов ўз жонига қасд қилган. У хизмат қилган ҳарбий қисм командирларидан бири "хизмат ваколатини суиистеъмол қилганликда" гумонланиб ҳибсга олинган. Мазкур воқеа 5 июль куни, аскар қоровуллик минорасида навбатчилик қилаётган вақтида содир бўлган.
Озодлик радиосининг куч ишлатиш тузилмаларидаги икки манбаси аскар даҳанидан ўқ еганини ва "дастлабки тергов у ўз жонига қасд қилган деган хулосага келганини" маълум қилди.
Бироқ аскарнинг яқинлари расмий талқинга ишонмади ва воқеа тегишли тартибда тергов қилинишини талаб қилиб, ҳарбий прокуратурага мурожаат қилган.
Тожикистон армиясида аскарлар тез-тез ҳалок бўлади. Омбудсман маълумотларига кўра, 2023 йилда мамлакат қуролли кучларида 40 нафар ҳарбий хизматчининг ўлими, шу жумладан 8 нафар ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилган. Олти киши турли касалликлардан вафот этган.
Омбудсман маълумотларига кўра, 2023 йилда мамлакат қуролли кучларида 40 нафар ҳарбий хизматчининг ўлими, шу жумладан 8 нафар ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилган.