Ссылки доступа

"Крокус”даги терактга оид иш бўйича Тожикистонда 9 гумонланувчи қўлга олинди 


Гумонланувчиларнинг терговида Россиядан етиб келган терговчилар гуруҳи ҳам иштирок этмоқда.

Москва яқинидаги “Крокус Сити холл” концерт залига ҳужумга оид иш бўйича Тожикистонда 9 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Бу ҳақда Тожикистон махсус хизматларидаги манбаларга таяниб, “РИА Новости”, Reuters ва "Азиа-Плюс" хабар берди.

Reuters ёзишича, қўлга олинганларнинг барчаси Вахдат шаҳри аҳолиси вакилларидан, улар Душанбега олиб кетилган.

Уларнинг Москвадаги ҳужумчиларга қандай алоқаси борлиги айтилмаган. Аввалроқ Озоди радиоси айбланувчилардан бири Саидакрам Рачабализоданинг онаси, укаси, хотини ва икки амакиси Душанбега сўроққа олиб кетилганини маълум қилган эди.

Гумонланувчиларнинг терговида Россиядан етиб келган терговчилар гуруҳи ҳам иштирок этмоқда.

РИА Новости хабарига кўра, ҳибсга олинганлар, жумладан, тақиқланган ИШИД гуруҳига алоқадорликда ҳам гумон қилинмоқда.

144 кишининг ўлимига сабаб бўлган “Крокус”га қилинган ҳужумда қўлга олинганларнинг 7 нафари Тожикистон фуқароларидир. Саккизинчиси қирғизистонлик.

XS
SM
MD
LG