Унда тасдиқланишича, Украинада кенг миқёсли босқин бошланганидан бери Россияда одамларни сиёсий мотивлар асосида таъқиб қилиш кучайган. БМТ махсус вакиласининг маълумотига кўра, сиёсий маҳбуслар сони 1300 га етган. Кацарованинг қайд этишича, уларнинг кўпчилигига “Кафка услубидаги айблов” қўйилган, масалан, Украинадаги урушга қарши ибодат қилгани учун озодликдан маҳрум қилинган руҳоний каби (бунда армия тўғрисида фейк хабарлар тарқатиш деб аталувчи модда бўйича уч йиллик мудатга колонияга ҳукм қилинган Иоанн Курмояров кўзда тутилган).
"Россияда ҳозир ҳокимият томонидан қийноқ қўллаш ва мутлоқ жазосизликка асосланган қўрқув ва репрессиялар тизими ҳукм сурмоқда", – дейди, жумладан, Кацарова. Унинг қайд этишича, Россияда сиёсий маҳбусларга Алексей Навальний билан бўлгани каби ўлим ёки соғлиқни буткул йўқотиш хавф солмоқда.
Кацарова Россия расмийлари унинг мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият билан танишиш мақсадида мамлакатга бориш ҳақидаги сўровларига ҳеч қандай муносабат билдиришмаганини қайд этди. Россия вакиллари сешанба куни Женевадаги инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш йиғилишида иштирок этмади ва маърузага ҳам изоҳ беришмади.
“Россияда инсон ҳуқуқлари: хорижда агрессия ва уйда қатағон” мавзусига бағишланган мажлисда илгари Россия колонияларида сақланган ва сиёсий маҳбус деб эътироф этилган, августда Ғарб мамлакатлари қамоқхоналарида бўлган россиялик махсус хизматлар ходимларига алмаштирилган бир неча россиялик мухолифатлар ва фаоллар иштирок этган. Улар орасида Илья Яшин, Владимир Кара-Мурза, Андрей Пивоваров бор эди. Россияда давлат хоинлик қилишда айбланган энг ёш маҳкум, 19 ёшли Кевин Лик Россия қамоқхонасида бир кишилик камерада тўлиқ изоляцияда сақланганини гапириб берди. Илья Яшин озод қилинган ва айни пайтда хорижда яшаётган россиялик мухолифатчилар мамлакатни “нормал тараққиёт ўзанига қайтариш йўлида мухолифатни жипслаштириш, Россияда ва муҳожиратдаги фуқаролик жамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, кучни намойиш этиб”, Россиядаги зулмга чақириқ ташлаш борасида “шахсий намуна кўрсатишга уринаётганларини” айтди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи лавозимини 2022 йилнинг октябрида таъсис этган. Сўз Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларидан бири бўлган мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг биринчи махсус маърузачиси тайинланиши ҳақида борган. Кацарова Болгария вакиласи, аввал Amnesty Internationalда ишлаган, жумладан, Чеченистонда инсон ҳуқуқлари бузилишини текширган. Россия расмийлари Кацарова билан ҳамкорлик қилмасликларини айтишган.