Россия суди Meta компанияси матбуот котиби Энди Стоунни сиртдан 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. У террорчилик фаолиятини тарғиб қилиш, терроризмни оқлаш ва унга оммавий тарғиб қилишда айбдор деб топилди. Бу Россияда Стоунга нисбатан очилган иккинчи жиноий ишдир. У аввал ҳам ҳудди шундай "террористик" модда билан айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди.
2022 йилнинг март ойида - Россиянинг Украинага тажовузидан кўп ўтмай - Meta контент модерация сиёсатини ўзгартирган. Матбуот котиби сифатида айнан Энди Стоун эълон қилган янги қоидаларга кўра, Meta украиналик фойдаланувчиларнинг рус қўшинларига куч билан қаршилик кўрсатиш чақириқларини, жумладан "рус босқинчиларинини ўлдиришга" чақирувчи постларни блокламайдиган бўлди.
"Биз одатда қоидабузарлик деб ҳисоболанган сиёсий ифода шаклларини, жумладан "рус босқинчиларига ўлим" каби зўравон риторикага вақтинчалик рухсат берамиз. Бироқ Meta россиялик тинч аҳолига нисбатан зўравонликка чақирувларга ҳамон йўл қўймайди", деган эди Энди Стоун.
2022 йил март ойида Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларининг эгаси бўлмиш Meta ширкатининг ўзи ҳам Россияда "экстремистик ташкилот" деб тан олинган ва бу ширкатга алоқадор барча ижтимоий тармоқлар блокланган. Бироқ россиялик фойдаланувчилар VPN орқали ушбу тармоқлардан ҳамон фойдаланмоқдалар.
У сиртдан 6 йилга озодликдан маҳрум этилди