Россиялик фойдаланувчилар мамлакат ҳудудида YouTube видеохостинги сайти ва мобил иловаси очилмай қолганидан шикоят қилишмоқда.
Сбой.рф сервисидаги бу бунга оид хабарлар сони сўнгги соатларда 8 мингтадан ортган. Downdetector Россиянинг Калининграддан Владивостоккача бўлган барча ҳудудларида YouTube’да узилишларга оид шикоятларни қайд этмоқда. Узилишларга оид хабарларнинг энг кўпи Москва, Петербург ва Екатеринбург шаҳарларидан келяпти.
Россиялик фойдаланувчилар YouTube ишидани узилишларга август ойи бошидан буён дуч кела бошлаганлар: ўтган бир ҳафта ичида мамлакатнинг барча жойида ёппасига видеолар секин юклана бошлаган ёки мутлақо юкланмай қўйган. Россияликлар тўсиқларни айланиб ўтиш учун VPN-сервислардан фойдаланишмоқда.
Июль ойи ўрталарида “Ростелеком” ширкати “Google’нинг Россиядаги серверлари эскиргани” туфайли YouTube Россияда ёмон ишлашни бошлаши мумкинлигидан огоҳлантирган. Кейинроқ Google корпорацияси Россияда YouTube’га киришда юзага келаётган муаммоларга алоқаси борлигини рад этган.
Июль ойи охирида эса Давлат думаси депутати Александр Хинштейн “аксилроссия сиёсати” туфайли YouTube иши 70 фоизга секинлашиши мумкинлигига оид тахминлари билан ўртоқлашган. У мазкур “мажбурий қадам” ҳозирча YouTube’нинг дестоп версиясигагина тааллуқли бўлишини билдирган.
Еттинчи август куни “Медуза” нашри телекоммуникациялар бозоридаги манбадан олинган маълумотга таянган ҳолда, россиялик расмийлар YouTube’ни 128 кбит/секундгача секинлаштиришга қарор қилганлари ёзган эди.