Россияда меҳнат ва миграция қонунчилиги соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар учун амнистия ўтказилиши мумкин.
Бу чора ҳужжатининг муддати ўтган ёки мамлакатдан чиқариб юборилиши керак бўлган мигрантлар реестрини ишга туширишга тайёргарлик кўриш доирасида муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда "Коммерсантъ" газетаси хабар бермоқда.
Назорат қилинадиган шахслар реестри 2025 йилда ишга туширилиши керак. Миграция сиёсати бўйича ҳукумат комиссияси йиғилишида ИИВ вакили барча ҳуқуқбузарларни бир вақтнинг ўзида базага киритишга "ҳеч қандай инфратузилма бардош бера олмаслигини" айтди.
ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горованинг таъкидлашича, нисбатан енгил ҳуқуқбузарлик содир этган мигрантлар учун амнистия ўтказиш "ақллироқ иш бўлар эди." Мажлисда иштирок этган ФСБ вакили Владислав Меншиков махсус хизмат бундай ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди, деб ёзади газета.
Ички ишлар вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, Россияда таҳминан 630 минг киши ноқонуний мигрант ҳисобланади. Асосан, мигрантлар яшаш тартибини бузгани, икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ёки ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани учун бундай статусни олган. Эҳтимолий амнистия кимларга ва қай ҳажмда қўлланилиши ҳозирча маълум эмас.
Эҳтимолий амнистия кимларга ва қай ҳажмда қўлланилиши ҳозирча маълум эмас.