Ссылки доступа

Россияда YouTube фаолиятида узилишлар қайд этилди


Ҳукумат YouTube хизматини десктопларда 70 фоизга секинлаштиришни режалаштирган эди.

YouTube видео-хостингининг Россиядаги ишида оммавий узилиш қайд этилди. Бу ҳақда "Сбой.РФ" хабар берди.

Қайд этилишича, фойдаланувчилар iOS ва Android тизимларида, шунингдек, оддий браузерда видеони юклашда муаммоларга дуч келишган.

Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск вилояти ва Краснодар ўлкасидан YouTube ишлаши бўйича шикоятлар сони кескин ошди.

Июль ойида Давлат Думаси депутати Александр Хинштейн расмийлар YouTube десктопларда 70 фоизга секинлаштиришни режалаштираётганини айтди. Хинштейн видео-хостингнинг секинлаштиришни "рус фойдаланувчиларига қарши эмас, балки ҳали ҳам қонунчилигимизни бузиш ва эътиборсиз қолдириши мумкин деб ҳисоблайдиган хорижий ресурс маъмуриятига қарши қаратилган" мажбурий қадам деб атади.

Россиянинг Украинага тажовузидан сўнг YouTube кўплаб кремлпараст каналларни блоклади. Мухолифат ОАВ каналлари ишлашда давом этмоқда.

Россия ТИВ россияликларни YouTubeдан воз кечишга ва Rutube га ўтишни чақирди.

XS
SM
MD
LG