20 июнь куни Москвадаги Новоясеневский бозорида Марказий Осиёдан келган муҳожирларга қарши навбатдаги рейд ўтказилди.
Гувоҳларнинг айтишича, рейд атайлаб ўта қўпол ва одамни таҳқирловчи тарзда ўтказилган. Россия кучишлатарларига алоқадор ҳисобланган Baza телеграм канали ёзишича, рейддан мақсад қидирувда бўлган ёки жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни аниқлаш бўлган.
«Озоди» радиоси юборилган видеолавҳада бир аёлнинг “барча тожик йигитларини қамоққа олишди” деган овози ҳамда полициячиларнинг бақир-чақири эшитилади.
Гувоҳларнинг айтишича, рейд нишони асосан Тожикистондан келган муҳожирлар бўлган.
Март ойида тожикистонликлар Москва яқинидаги «Крокус сити холл»да теракт содир этишда айбланаётгани фонида Россияда мигрантларга қарши чоралар, хусусан, виза режимини жорий этиш, ҳуқуқбузарлик учун депортация қилиш ҳамда патентлар бўйича чекловлар муҳокамаси авж олган.
Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган марказий осиёлик муҳожирлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. Аксил-муҳожир кайфиятлар кундан кунга кучайиб бораётган рус жамиятида муҳожирларнинг ҳолати беқарорлигича бўлиб қолмоқда.
Гувоҳларнинг айтишича, рейд нишони асосан Тожикистондан келган муҳожирлар бўлган.