Ссылки доступа

Тожикистон Мудофаа вазирлигида миллионлаб доллар талон-тарож қилингани аниқланди


Ҳолат юзасидан очилган 9 жиноий иш доирасида ушбу вазирлик ва бошқа давлат идораларининг 52 нафар масъул ходими қўлга олинган.

Молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Тожикистон Мудофаа вазирлиги тузилмаларида 120 миллион сомони (11 миллион доллардан ортиқ) миқдоридаги давлат маблағлари талон-торож қилингани ҳақида хабар берди.

Ҳолат юзасидан очилган 9 жиноий иш доирасида ушбу вазирлик ва бошқа давлат идораларининг 52 нафар масъул ходими қўлга олинган. Асосан аскарларни кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминлашга ажратилган давлат маблағлари талон-тарож қилинганлиги айтилмоқда.

Агентликнинг маълум қилишича, 123 миллион сомонидан ортиқ бўлган жами маблағнинг 93 миллиони давлат бюджетига қайтарилган.

Transparency International ташкилотининг сўнгги Коррупцияни идрок этиш индексида Тожикистон тўртта позицияни йўқотиб дунёнинг 180 мамлакати орасида 162-ўринни эгаллаган.

XS
SM
MD
LG