Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Александр Лукашенконинг "Россия" давлат телеканалига берган интервьюсида айтган сўзларидан сўнг Беларуснинг Остонадаги элчиси Павел Утюпинни чақиртирди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Эътирозга Александр Лукашенконинг собиқ иттифоқ республикалари, хусусан, Қозоғистоннинг ташқи сиёсатини танқид қилган интервьюси сабаб бўлди.
"Биз собиқ Иттифоқдаги баъзи давлатлар каби найранг қилмаймиз. Россиядан нимадир олмоқчи бўлишади, эвазига ҳеч нарса бермасдан. <...> Бундай кетмайди. Келинг, бирга бўламиз! Яна ўша Россияга келиб, қўллаб-қувватлаш ва ёрдам сўрайдиган вақтингиз яқин," - деди сиёсатчи.
Лукашенко, шунингдек, "Қозоғистонда нимадир содир бўлганда," Остона Хитой, Ҳиндистон ёки Покистонга эмас, айнан Москва ва Минскка мурожаат қилганини таъкидлади.
"Путин, Лукашенко, ёрдам беринг!" дейшди. Ва биз у ерга [КХШТ тинчликпарварлик кучларини] ярим кунда юбордик. Вазиятни барқарорлаштирдик," - деди у.
Аввалроқ Беларуснинг Еревандаги элчихонаси олдида норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойишчилар Беларус элчисини мамлакатдан чиқариб юборишни ва Минск билан дипломатик алоқаларни узишни талаб қилишди. Улар элчихона биносига тухум, помидор ва картошка отган.
Намойишга Александр Лукашенконинг Арманистон ҳақидаги беписанд сўзлари сабаб бўлган. У 20 август куни "Россия" давлат телеканалига берган интервьюсида шундай деган: "Биздан бошқа арманлар кимга керак? Улар ҳеч кимга керак эмас. Ўз иқтисодиётларини ривожлантирсинлар ва ўзларида бор нарсаларга эътибор қаратсинлар. Қанақа Франция, қанақа Макрон? Эртага Макрон бўлмайди ва Арманистонни ҳамма унутади".
Лукашенконинг сўзларидан сўнг Беларус элчиси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилинди
Эътирозга Александр Лукашенконинг собиқ иттифоқ республикалари, хусусан, Қозоғистоннинг ташқи сиёсатини танқид қилган интервьюси сабаб бўлди.