Ссылки доступа

Қирғизистонда Мусулмонлар идораси сексологдан "Исломни бузиб талқин қилмасликни" сўрамоқда


"Секс вне брака не грех?" В Кыргызстане скандал между Духовным управлением мусульман и секс-блогеркой
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:04:24 0:00

Сексолог Айнура Сағинбоеванинг иддаоларидан ҳам феминист фаоллар, ҳам мусулмонлар ранжиган.

Ўзини психолог ва сексолог сифатида таништирадиган Айнура Сағинбоева никоҳсиз секс гуноҳ эмаслигини иддао қилди ва йигитларга "соғлиқ учун қизларга бориб туришни" тавсия қилди.

Унинг бу иддаоси қирғиз жамиятида катта шов-шувга сабаб бўлди. Сексологнинг гапидан ҳам феминист фаоллар, ҳам мусулмонлар ранжиган.

Сағинбоева ТикТокда никоҳдан ташқари жинсий алоқа гуноҳ эмаслиги ҳақида видео тайёрлаган.

“Узоқ вақт жинсий алоқа қилмаслик соғлиқ учун зарарли. Шунинг учун ҳар хил нарсаларга ишонманг, никоҳсиз жинсий алоқа гуноҳ эмас. Агар сиз қизларга бориб турмасангиз соғлиғингизда муаммолар пайдо бўлади. Қизларга бориб туринг, бу гуноҳ эмас. Фақат презервативдан фойдаланинг, у сиз секс гуноҳдир", дейди сексолог.

Қирғизистон Мусулмонлар идораси сексологнинг бу иддаоларини “Исломни очиқдан-очиқ бузиб кўрсатиш” деб баҳолади ва бу тусдаги чиқишлари давом этса "тегишли идораларга мурожаат қилиш" билан таҳдид қилди.

Айнура Сағинбоева ижтимоий тармоқларда ўзини косметолог, психолог, сексолог ва коуч сифатида тақдим этади. Унинг юз минглаб обуначилари бор. У асосан жинсий алоқа ҳақида қирғиз тилидаги видеолари билан машҳурдир.

Сағинбоева танқидлардан сўнг видеони ўчириб ташлаган. Унинг айтишича, жинсий алоқа ҳақида гапирганда, у диний эмас, тиббий ва психологик жиҳатларга эътибор қаратган эди. Аммо шу нуқтаи назардан ҳам, унинг видеолари танқидга учрамоқда. Ҳусусан, фем-фаоллар унинг “қизларга бориб туринг” деган маслаҳатини аёлларни камситиш деб баҳоламоқда.

Адвокат ва ҳуқуқбон Эржан Сулаймоннинг айтишича, "йигитлар, соғлиқ учун, қизларнинг олдига бориб туринглар” деган маслаҳат ҳотин-қизлар учун ҳақоратдир.

Брак или секс-туризм? Богатые иностранцы покупают временных жен при помощи брака на одну ночь
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:57 0:00

Айнура Сағинбоева, танқид ва баъзан очиқ таҳдидларга қарамай, жинсий тарбия мавзусида гапиришда давом эттирмоқчи. Унинг фикрича, секс мавзуси жамиятда "уят" ҳисобланганлиги боис, ажралиш, хиёнат ва аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик каби муаммолар кўпайган.

XS
SM
MD
LG