Ссылки доступа

Қозоғистонда тўрт нафар ўқувчи синфдошини олти ой жинсий қулликда ушлаган (видео)


История секс-рабства школьницы в Казахстане, которую власти хотели скрыть от общественности
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:42 0:00

Ўсмирлар, қизни яланғоч ҳолатдаги видеоси билан  шантаж қилган ҳолда, уни фоҳишалар веб-сайтида рўйхатдан ўтказган ва пул эвазига фоҳишалик қилишга мажбурлаган. 

Қизилўрдада тўрт нафар мактаб ўқувчиси олти ойдан кўпроқ вақт давомида синфдошини жинсий қулликка маҳкум қилган: улар қизни ва ота-онасини ўлдириш билан қўрқитиб фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган.

2024 йил январь ойида ўсмирлар, қизни яланғоч ҳолатдаги видеоси билан шантаж қилган ҳолда, уни фоҳишалар веб-сайтида рўйхатдан ўтказган ва пул эвазига фоҳишалик қилишга мажбурлаган.

Вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган эркаклар тўлов сифатида унинг мобил телефон рақамига бириктирилган банкдаги ҳисоб рақамига пул жўнатишган. Тергов маълумотларга кўра, ярим йил ичида бундай ўтказмалар мингдан ошган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўсмирлар бу йўл билан ойига олти минг долларга яқин даромад топган.

Қизнинг онаси бундан хабар топгач, полицияга шикоят қилган. Маҳаллий амалдорлар, жумладан, таълим тизими ходимлари аёлдан бу воқеани ошкор қилмасликни сўраган. Бироқ, бу ҳодисадан кенг жамоатчилик хабар топгач, ишга Қозоғистон бола ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Динара Закиева ҳам аралашган.

Дастлаб, суд тўртта гумондорни уй қамоғига олганди. Аммо воқеа ошкора бўлгач, уч нафар айбланувчининг эҳтиёт чораси ҳибсга ўзгартирилди. Ўсмирлар вояга етмаган қизни фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилишда айбланмоқда. Жиноят иши доирасида гумондорларнинг ота-оналари ҳам жавобгарликка тортилмоқда.

Қиз ўқиган мактаб-лицейнинг директори, тарбиявий ишлар бўйича илмий мудир, психолог, ижтимоий педагог ва синф раҳбарларини ишдан бўшатилган. Шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи қаттиқ ҳайфсан олди, тарбиявий ишлар бўлими мутахассиси эса ишдан олинди. Вилоят раҳбари, шунингдек, мактаб ўқувчисининг иши билан шуғулланган мактаб ва участка инспекторлари ҳамда ювенал полиция ходимларига нисбатан чора кўришга чақирди.

XS
SM
MD
LG