Хорватия шимолидаги Дарувара шаҳридаги қариялар уйида содир бўлган отишмада олти киши ҳалок бўлди. Гумонланувчи қўлга олинди, ўлдирилганлар орасида унинг онаси ҳам бор, дея хабар бермоқда маҳаллий матбуот.
Воқеа 22 июль куни эрталаб содир бўлган. Ҳужумчи муассаса ичига тўппонча билан кириб, онаси ва ходимларга қарата ўқ узган. Беш киши воқеа жойида, олти киши эса шифохонада вафот этган. Ўлдирилганларнинг ўртача ёши 90 ёш атрофида, деб хабар берди Večernji list газетаси Хорватия бош вазири Андрей Пленковичга таяниб.
Қурбонлар сони ортиши мумкин. Бир неча киши касалхонага ётқизилган, шулардан иккитаси оғир аҳволда. Президент Зоран Миланович, бош вазир, парламент аъзолари ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Ўлдирилганларнинг ўртача ёши 90 ёш атрофида.