Ссылки доступа

Россияда фуқароликни олган хорижликлар армияда кўпроқ хизмат қилиши мумкин


Шунингдек, уларнинг чақирув ёшини ошириш таклиф этилмоқда.

Россия Давлат думаси Россия фуқаролигини олган хорижликлар учун армиядаги хизмат муддатини икки йилгача узайтириш эҳтимолини кўриб чиқади. Шунингдек, уларнинг чақирув ёшини ошириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Россия парламентининг қуйи палатаси телеграм-каналида хабар берилган.

Тегишли тузатишларни 5 августгача кўриб чиқиш режалаштирилган.

Хабарда айтилишича, Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин мигрантларни ҳарбий рўйхатга олиш бўйича ташаббусни тайёрлашни таклиф қилган. Тахминларга кўра, Россия фуқаролигига қабул қилишнинг шарти Россия фуқароси паспортини олиш билан бир вақтда амалга ошириладиган ҳарбий рўйхатга олиш бўлиши мумкин.

Володин тузатишлар тайёрлашни Давлат Думаси раиси ўринбосари Ирина Ярова, Мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов, "Ягона Россия" фракцияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Дмитрий Вяткин ва Ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва алоқалари қўмитаси раиси Александр Хинштейнга топширди.

XS
SM
MD
LG