Ссылки доступа

Ғазодаги жангларда 60 чоғли фаластинлик қурбон бўлди


ҲАМАС Исроилни оташкесимга эришишга ҳаракат илаётган араб ва америкалик воситачилар саъй-ҳаракатларини барбод қилиш учун Ғазо сектори бўйлаб зарбаларни кучайтирганликда айблаб чиқди. Исроил эса Ғазони ҲАМАС гуруҳи аъзоларидан тозалашга уринаётганини билдирмоқда.

Исроиллик ҳарбийлар 16 июль куни Ғазо секторининг бир неча жойида фаластинлик жангарилар билан жанглар олиб борган. Фаластинлик врачлар маълумотига кўра, Ғазонинг жанубий ва марказий ҳудудларида исроилликларнинг ўққа тутиши ва бомбардимонлари туфайли камида 57 киши қурбон бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.

Фаластиннинг ҲАМАС радикал гуруҳи (АҚШ, Британия ва ЕИда террор ташкилоти деб тан олинган) Исроилни оташкесимга эришишга ҳаракат илаётган араб ва америкалик воситачилар саъй-ҳаракатларини барбод қилиш учун Ғазо сектори бўйлаб зарбаларни кучайтирганликда айблаб чиқди. Исроил эса Ғазони ҲАМАС гуруҳи аъзоларидан тозалашга уринаётганини билдирмоқда.

Исроилликлар май ойидан буён вазиятни назорат қилиб келаётган Ғазо сектори жанубий чегарасидаги Рафаҳ шаҳрида тураржой биносига берилган авиазарбада беш нафар фаластинлик қурбон бўлган. Бу ҳақда фаластинлик врачлар маълум қилишган. Рафаҳ яқинидаги Хон Юнус шаҳрида эса икки нафар ёш бола ва уларнинг ота-онаси ўлдирилган.

Сешанба куни яна Исроил ҳарбийлари томонидан автобуснинг нишонга олингани натижасида камида 17 нафар фаластинлик нобуд бўлди, 26 нафари яраланди, дея маълум қилди Ғазо жанубидаги тиббиёт хизматлари расмий манбалари.

XS
SM
MD
LG