Душанбеда "Гуруҳ 24" ҳаракатининг етакчиси Сухроб Зафар ва фаоли Насимжон Шарифовлар судланмоқда. Суд ёпиқ тарзда ўтмоқда, деб маълум қилди Озодлик радиосининг манбаси.
Туркияда яшаб келаётган Суҳроб Зафар ва Насимжон Шарифовлар февраль ойида бедарак йўқолиб қолган эди. Фақатгина ярим йил ўтиб Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмон улар Туркияда Тожикистон сўрови билан ҳибсга олинганлигини ва аллақачон Душанбега экстрадиция қилинганини маълум қилган.
Туркия авваллари Марказий Осиёдан қочиб келган мухолифат вакиллари учун хавфсиз жойга айланган эди, бироқ оҳирги пайтлар Туркия ҳам кўплаб фаолларни экстрадиция қилмоқда, деб таъкидлайди трансмиллий таъқиб бўйича ҳисоботнинг ҳаммуаллифи Стив Свердлов. Унинг айтишича, Суҳроб Зафар кўплаб ўлдирилиши ёки Тожикистонга экстрадиция қилииниши ҳақида таҳдидлар олган.
Суҳроб Зафар 2014 йилда Туркияга кўчиб келган. Туркияда у кўп марта Тожикистон талаби билан ҳибсга олинган, лекин ҳар сафар қўйиб юборилган.
«Гуруҳ 24» ҳаракати мухолифатчи тадбиркор Умарали Қувватов томонидан ташкил этилган. Тадбиркорнинг ўзи 2015 йилда Истанбулда ўлдирилган. Ҳаракат Тожикистонда суд томонидан 2014 йилда «экстремистик» деб эълон қилинган. Ўнлаб одамлар ушбу ташкилотга аъзоликда айбланиб, қамалган.
Суд ёпиқ тарзда ўтмоқда, деб маълум қилди Озодлик радиосининг манбаси.