Ссылки доступа

Доғистондаги ҳужумлар натижасида 15 нафар полициячи ҳалок бўлди


 Доғистондаги ҳужумлар натижасида 15 нафар полициячи ҳалок бўлди
Доғистондаги ҳужумлар натижасида 15 нафар полициячи ҳалок бўлди

Доғистондаги синагога, черковлар ва ҳуқуқ-тартибот ходимларига қилинган ҳужумлар ортидан 20га яқин одам ҳалок бўлди, улардан 15 нафари полициячилардир.

Ўлдирилганлар орасида Дербентдаги черковда 40 йилдан ортиқ хизмат қилган руҳоний ота Николай ҳам бор эди.

Республикада аксилтеррор амалиётлар режими жорий этилди, икки шаҳарда ҳам жанглар тун ярмига қадар давом эттирилди. Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш очди.

23-июнь куни кечқурун Доғистоннинг Дарбанд шаҳрида номаълум қуроллилар синагога ва черковни ўққа тутган. Ҳужум ортидан синагогада ёнғин содир бўлган. Бир вақтнинг ўзида Махачқалъада номаълум шахслар ЙПХ постига ҳужум уюштирган.

24, 25 ва 26 июнь кунлари Доғистонда терактда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб мотам кунлари эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG