Челябинскда бир ўсмир болға ва пичоқ билан синфдошларига ҳужум қилди - жабрланганлар бор. Бу ҳақда вилоят губернатори Алексей Текслер маълум қилди.
Маҳаллий ОАВ ёзишича, икки қиз, бир ўғил бола ва болаларни ҳимоя қилишга уринган ўқитувчи яраланган. Ҳужумдан сўнг у ўз жонига қасд қилишга уринган. Ҳозирда ўсмир қўлга олинган, у билан терговчилар иш олиб бормоқда.
Гумонланувчи 13 ёшда бўлиб, у дарс тугашига бир неча дақиқа қолганда синфга кириб келган ва синфдошларига тартибсиз зарбалар бера бошлаган. Жароҳатланган ўқувчи қизлардан бири реанимацияда. Қолганларнинг аҳволи барқарор, дея хабар берди маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Мазкур ҳолат юзасидан қотилликка суиқасд ва эҳтиётсизлик моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.