Ссылки доступа

Буюк Британияда номаълум шахс болаларга пичоқ билан ҳужум қилди, 1 киши ҳалок бўлди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Ҳужумчи қўлга олинди.

Буюк Британиянинг Саутпорт шаҳрида номаълум шахс маҳаллий аҳоли, жумладан, болаларга пичоқ билан ҳужум қилган. Бир киши ҳалок бўлди, камида саккизтаси яраланган ҳолда шифохоналарга ётқизилди. Ҳужумчи қўлга олинди. Полиция унинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Liverpool Echo нашрининг хабар беришича, номаълум шахс кўчадан болалар спорт клубига кириб, у ерда бўлган одамларни, шу жумладан болаларни пичоқлай бошлаган. Аввалроқ тез тиббий ёрдам хизмати саккиз киши касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эди, Liverpool Echo хабарига кўра, уларнинг сони кўпайиши мумкин эди. Нашрнинг таъкидлашича, ярадорлардан бири, бола касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Полиция ҳужумчи кўчада эмас, балки уйда қўлга олинганини тасдиқлади. Британиянинг Metro таблоидига кўра, бу болалар учун йога ва рақс машғулотлари ўтказиладиган клуб бўлган.

XS
SM
MD
LG