Ссылки доступа

Жазоирда қуриган кўлдан 300 га яқин фламинго полапонлари қутқарилди


Полапонларнинг аксарияти сувсизлик, очлик ва бўрилардан ҳалок бўлган.

Жазоирлик кўнгиллилар пушти фламинголар қуриб қолган кўлга ташлаб кетган уч юзга яқин полапонларни қутқариб қолишди.

Жазирама ва қурғоқчилик туфайли қушлар уя қурган Тинсилт кўли бир ойдан камроқ вақт ичида қуриб қолди. Фламинголар тухум ва жўжаларини қолдириб учиб кетган. Полапонларнинг аксарияти сувсизлик, очлик ва бўрилардан ҳалок бўлган.

Ҳолатга маҳаллий фотограф Тарек Кавайлия эътибор қаратди. Кўнгиллилар ўз автомобилларида 283 та жўжани эллик километр узоқликдаги кўлга олиб боришди.

Кавайлиянинг таъкидлашича, бир неча соатдан сўнг, қутқарилган жўжалар ёнига катта фламинголар учиб келишган.

"Операция муваффақиятли ўтди ва ота-оналар ўз кичкинтойларини ажойиб шароитда топишди," - деб ёзди у.

Жорий йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлган 2023 йилдан кейин ҳарорат рекордларини янгилашда давом этмоқда. БМТ метеорологлари рекорд даражадаги иссиқликни иқлимнинг антропоген ўзгариши ва Эл-Нино ҳодисаси - Тинч океанининг экваториал сувлари ҳароратининг кўтарилиши билан боғламоқда.

XS
SM
MD
LG