Туркманистон фуқароси Ашхобод аэропортидан Москвага учишга ман этилганидан сўнг ўз жонига қасд қилди. 24 июль куни Россияга ишлаш учун кетаётган бир неча фуқаро "Туркманистон" авиакомпаниясининг Ашхобод-Москва йўналишидаги рейсига қўйилмаган. Улардан бири, 38 ёшли Туркманобод турғуни аэропорт ҳожатхонасида ўз томирларини кесган. Унга тез ёрдам берилган.
Айтишларича, у церебрал паралич билан оғриган қизини муолажасига пул топиш мақсадида Россияга кетмоқчи бўлган.
Маҳаллий кузатувчиларнинг маълум қилишича, ҳукумат ўзбошимчалик билан ва ҳеч қандай тушунтиришларсиз фуқароларга четга чиқишни тақиқламоқда. Ашхобод аэропортида фуқароларни сабабини тушунтирмасдан халқаро рейсларга қўймаслик ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.
Бу чоралар ҳукумат камайиб бораётган мамлакат аҳолисини мамлакатда ушлаб қолиш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан боғланмоқда.