Ёзнинг энг қизғин палласига қарамай, Тожикистон энергетика тизимининг асосий активи бўлмиш Нурек ГЭС сув омбори ҳали ҳам етарли даражада тўлмаган.
Февраль-март ойларида мамлакатда жорий этилган энергия чекловини расмийлар айнан Нурек сув сатҳининг пасайиши билан изоҳлаган эди.
Нурек ГЭСи ҳодимларига кўра, ҳар йили август ойига келиб сув омбори тўлдирилиб, ортиқча сув дарёга ташланарди. ГЭС бош муҳандиси Махмадамин Махмадсаидзода бугунги кунда сув ҳали бундай даражага етмаганини айтди.
Тожикистондаги энг йирик бўлган тўққизта агрегатли ушбу гидроузелда турбиналарнинг эскирган ишчи ғилдираклар янгисига алмаштирилмоқда.
Нурек ГЭСи Тожикистон жанубида жойлашган бўлиб, совет даврида қурилган мамлакатдаги энг йирик гидроузеллардан бири ҳисобланади. Бу ва бошқа ГЭСлар ёзда мамлакатни етарли миқдорда электр энергияси билан таъминлашга қодир, аммо куз-қиш мавсумида электр энергия аҳолига чекланган тарзда берилади. Бу йил электр энергия танқислиги ҳатто Душанбеда ҳам яққол сезилди. Сув омбори августда ҳам тўлмаганини ҳисобга олса, куз ва қишда электр энергияси яна чекланган тарзда берилади, деб тахмин қилиш мумкин.
Катта сув ресурсларига қарамай, Тожикистон ҳозирча аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш муаммосини ҳал қила олмади.
Февраль-март ойларида мамлакатда жорий этилган қатъий энергия чекловини расмийлар айнан Нурек сув сатҳининг пасайиши билан изоҳлаган эди.