Ссылки доступа

Украиналик енгил атлетикачи 37 йиллик жаҳон рекордини янгилади


Ярослава Магучих, архив сурати
Ярослава Магучих, архив сурати

Ярослава Магучих ҳозирда икки карра жаҳон ва тўрт карра Европа чемпиони ҳисобланади.

Украиналик енгил атлетикачи Ярослава Магучих аёллар ўртасида баландликка сакраш бўйича 37 йил сақланиб турилган жаҳон рекордини янгилади.

Париж Олимпиадаси арафасида ўтказилган мусобақада Магучих 2 метр 10 сантиметр баландликда ўрнатилган тахтани сакраб ўтди.

Аввалги рекорд, 2 метр 9 сантиметр, 1987 йил август ойида болгариялик спортчи, кўп карра жаҳон ва Европа чемпиони Стефка Костадинова томонидан ўрнатилган. Шуниси эътиборга лойиқки, ўша пайтда рекордчи атиги 22 ёшда эди. Магучих ҳам шу ёшда.

Ярослава Магучих ҳозирда икки карра жаҳон ва тўрт карра Европа чемпиони ҳисобланади. 2020-йилги ёзги Олимпия ўйинларида у бронза медалини қўлга киритди.

2022 йил баҳорида Магучих Россиянинг Украинага босқини деб она шаҳри Днепрни тарк этишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG