Ссылки доступа

Украина ТИВ Виктория исмли сунъий матбуот котибини тақдим этди


Виктория Украина Ташқи ишлар вазирлиги номидан расмий баёнотларни ўқиб беради.

Украина сунъий интеллект асосида яратилган Виктория исмли матбуот котибини ишга туширди. Виктория Украина Ташқи ишлар вазирлиги номидан расмий баёнотларни ўқиб беради.

Бу ҳақда Америка Овози AFP агентлигига таяниб хабар бермоқда. Викториянинг ўзи эълон қилган твитида айтишича, унинг ваколати доирасига консуллик масалалари бўйича жамоатчиликни хабардор қилиш киради.

ТИВ маълум қилишича, Викториянинг баёнотлари сунъий интеллект томонидан яратилмайди, у фақатгина "ҳақиқий одамлар ёзган ва кўриб берган" маълумотларни ўқиб беради.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, янги матбуот котиби “дунёда ҳеч бир дипломатик хизмат қилмаган технологик сакрашдир”. Викторияни яратишдан кўзланган асосий мақсад дипломатларнинг "вақт ва ресурсларини тежаш"дир.


Виктория The Game Changers жамоаси томонидан яратилган. Бу гуруҳ Украинадаги уруш билан боғлиқ виртуал воқелик учун контент устида ҳам ишлайди.

Викторияга прототип сифатида қўшиқчи Розали Номбре хизмат қилган.

Сохта маълумотларни олдини олиш мақсадида Викториянинг баёнотлари вазирлик сайтидаги матнга ҳавола қилувчи QR код билан берилади.

XS
SM
MD
LG